Al-Ladhī Khalaqa Al-Mawta Wa Al-Ĥayāata Liyabluwakum 'Ayyukum 'Aĥsanu `Amalāan Wa Huwa Al-`Azīzu Al-Ghafūru
067-002 У ўлим ва ҳаётини сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир. У азиз ва ўта мағфиратлидир. (Ўлимни эслаган одам унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.)
Wa Laqad Zayyannā As-Samā'a Ad-Dunyā Bimaşābīĥa Wa Ja`alnāhā Rujūmāan Lilshshayāţīni Wa 'A`tadnā Lahum `Adhāba As-Sa`īri
067-005 Ва дарҳақиқат Биз яқин осмонни чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва у (чироқ)ларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик. Ва у(шайтон)ларга олови қизиб турган жаҳаннамни тайёрлаб қўйдик. (Араб фолбинлари бизнинг шайтонларимиз осмонга чиқиб, ғойибдаги нарсаларни билиб беради, деб мақтанар эдилар. Қуръони К
Wa Lilladhīna Kafarū Birabbihim `Adhābu Jahannama Wa Bi'sa Al-Maşīru
067-006 Ўз Роббиларига куфр келтирганлар учун жаҳаннам азоби бордур ва у қандай ҳам ёмон қайтадиган жой!
067-008 У ғазабдан ёрилиб кетай дейдир. Ҳар қачон унга янги гуруҳ ташланганда унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?», деб сўрайдир.
Qālū Balá Qad Jā'anā Nadhīrun Fakadhdhabnā Wa Qulnā Mā Nazzala Al-Lahu MinShay'in 'In 'Antum 'Illā Fī Đalālin Kabīrin
067-009 Улар: «Ҳа, дарҳақиқат бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз (уни) ёлғончига чиқардик ва: «Аллоҳ ҳеч нарса туширгани йўқ, сизлар катта адашувдан бошқа ҳеч нарса эмассизлар», деган эдик», дерлар.
Huwa Al-Ladhī Ja`ala Lakumu Al-'Arđa Dhalūlāan Fāmshū Fī Manākibihā Wa Kulū MinRizqihi Wa 'Ilayhi An-Nushūru
067-015 У сизларга ерни бўйсундириб қўйган зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам Унинг ҳузурига бўладир. (Уламоларимиз қадимдан ушбу ояти кариманинг тафсирини Исломда меҳнатга чорлаш, ризқни териб ейиш, ер юзинининг турли жойларида ҳаракат қилиш зарурлигига далил қил
067-016 Осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми? У (ер) эса изтиробда ҳаракатланиб туради. («Осмондаги зот»дан мурод Аллоҳ таоло, лекин бу дегани Аллоҳ осмонда дегани эмас. Чунки Аллоҳ таоло маконга муҳтож эмасдир. У макон ва замондан устун зотдир. Аҳли сунна ва жамоа эътиқодига биноан, Аллоҳнинг ер
067-019 Тепаларида (қаноатларини) ёйиб ва йиғаётган қушни кўрмайдиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб турувчи йўқ. Албатта, У барча нарсани кўрувчидир.
067-022 Юз тубан қоқилиб юраётган киши ҳидоятдами ёки тўғри йўлдан қоматини тик тутиб бораётган кишими? («Юз тубан, қоқилиб юраётган киши» кофир кишидир. Чунки, унинг аниқ йўли, мақсади ва кўрсатмаси йўқ. Йўли адаштирувчи, хавф-хатарларга тўладир.)
Qul 'Ara'aytum 'In 'Ahlakaniya Al-Lahu Wa Man Ma`ī 'Aw Raĥimanā Faman Yujīru Al-Kāfirīna Min `Adhābin 'Alīmin
067-028 Сен: «Айтинглар-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бўлганларни ҳалок қилса ёки раҳм қилса, кофирларни аламли азобдан ким қутқариб қолади?!» деб айт.